Линклар

Қримни озиқ-овқатдан қамал қилиш тадбири бошланди


Қримга олиб ўтилаётган озиқ-овқатлар йўлини тўсиб турган фаоллар.

Қримга олиб ўтилаётган озиқ-овқатлар йўлини тўсиб турган фаоллар.

Украинадаги қрим татарлари 20 сентябрдан Қрим озиқ-овқат қамалини бошлади.

Мазкур тадбир “Қрим татар халқи мажлиси” томонидан уюштирилди. Қримга ўтадиган йўлларда Украинадан келаётган юк машиналари тўхтатилиб, бетон тўсиқлар билан йўллар тўсилмоқда. Енгил автомашиналар ва йўловчи ташувчи транспорт тўсиқсиз Қримга ўтказилаяпти.

Тадбир ташкилотчилари сафига Украина президентининг қрим татарлар бўйича махсус вакили Мустафо Жемилев келиб қўшилди. Бундан бир ойча аввал мазкур тадбир уюштирувчилари матбуот анжуманида Украинадан Қримга олиб кирилаётган озиқ-овқат маҳсулотлари рус ҳарбий қисмларига бўлиштириб берилаётгани ва Россияга олиб кетилаётгани ҳақида айтган эди.

​Қрим раҳбари Сергей Аксенов қамал ташкилотчиларини танқид қилиб, украин маҳсулотлари олиб кирилиши тўхтатилгани муносабати билан Қримда нарх-навонинг ўсиб кетиши олдини олиш чоралари кўрилаётганини хабар қилди.

Россия Қримни 2014 йил мартида аннекция қилган эди. Украина Қримни Россия томонидан вақтинча босиб олинган ўз ҳудуди сифатида билади.

XS
SM
MD
LG