Линклар

Москвада мухолифатнинг “Ҳокимият алмашинуви учун”, деб номланган митингига мустақил кузатувчилар ҳисобича 8 минг, полициянинг билдиришича 4 минг одам йиғилди.

Якшанба куни ўтказилган митингда мухолифат лидери Алексей Навальний Чеченистон президенти Рамзан Қодировни февраль ойида Кремль яқинида ўлдириб кетилган мухолифатчи Борис Немцовга суиқасд уюштиришга алоқадаорликда айблади.

Норозилар, шунингдек, ҳукуматдан цензуранинг бекор қилинишини, сиёсий маҳбусларни қамоқдан бўшатишни, мухолифатга сайловда иштирок этиш имкониятини беришни, Украина шарқидаги урушни тўхтатишни ва коррупцияга қарши курашни талаб қилди.

Санкт - Петербургда ўтказилган “Ҳокимият алмашинуви учун”, деб номланган пикетда эса 20дан ориқроқ фаол иштирок этди.

XS
SM
MD
LG