Линклар

Ангела Меркель қочқинлар бўйича масъулиятни тенг бўлишишга чақирди


Ангела Меркель.

Ангела Меркель.

Германия канцлери Ангела Меркель Европа Иттифоқи раҳбарларини қочқинлар бўҳрони юзасидан масъулиятни тенг бўлишишга чақирди.

Яқин Шарқ ва Африканинг айрим давлатларидан келган минглаб қочқинлар Австрия орқали Германия келишда давом этмоқда. Австрия полициясига кўра, 20 сентябрда мамлакатга 4700 қочқин кириб келган. 19 сентябрда эса Австрия чегарасидан ўтган қоқинлар сони 10 минг кишини ташкил қилган.

Австрия полицияси ва кўнгиллилар чегарада тартиб ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Айни пайтда Австрия чегарасида яна 7 минг қочқин қолмоқда. Уларнинг сони кун сайин кўпайиб бораётир.

XS
SM
MD
LG