Линклар

Ҳасан Руҳоний: эронликларнинг аксари битимни қўллаб-қувватлайди


Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний

Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний эронликларнинг аксари Теҳрон билан дунёнинг олти қудратли давлати ўртасида имзоланган ядровий битимни қўллаб-қувватлайди, дея баён қилди.

АҚШнинг CBS телеканали 20 сентябрь куни эфирга берган “60 дақиқа” дастури билан суҳбатда Руҳоний эронликлар орасида Қўшма Штатларга нисбатан ишончсизлик сақланиб қолаётгани, лекин яқинда имзоланган битим вазиятни яхшилашига ишонишини таъкидлади.

“Масофалашув, зиддиятлар, ишончсизлик ўз-ўзидан йўқ бўлмайди”, деган Руҳоний “лекин ўзаро душманликни камайтириш томон илк қадамларни ташлаганимизга ишонаман”, дея қўшимча қилди.

Эрон президенти шунингдек, Теҳрон Қўшма Штатлар билан ўзаро маҳбусларни алмашишга қизиқиш билдириши мумкинлигига ишора қилди.

Эрон қамоқларда бир неча америкалик, жумладан Washington Post газетаси мухбири Жэйсон Резайан бир неча йилдан бери тутқунликда қолмоқда. Ўз навбатида Эрон АҚШда халқаро санкцияларни бузганликда айбланиб қамалган эронликлар озод этилишини истайди.

XS
SM
MD
LG