Линклар

Фарғона водийсидаги “Поп-Қўқон-Андижон” темир йўл участкасини электрлаштириш ишлари бошланади. 12news.uz нашрининг хабар қилишича, 186 километрлик темир йўл чизиғини электрлаштириш лойиҳаси ҳукумат қарорига биноан амалга тадбиқ этилади.

Ҳужжатга кўра, бу ишлар водийни Тошкент билан боғлайдиган “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлни қуриш” лойиҳасининг таркибий қисмидир ва унга ажратилган бюджет доирасида молиялаштирилади.

Қамчиқ довонидан ўтадиган “Ангрен-Поп” темир йўл магистралигининг узунлиги 129 километрни ташкил этиши айтилган эди. Бу масофанинг 19 километри тоғ ичидан ўйилган тунелдан иборат бўлади.

Мазкур лойиҳани тадбиқ этиш 2013 йилда бошланган ва 2016 йилда якунланиши кутилмоқда.

Қамчиқ довони Фарғона водийсининг уч вилояти – Андижон, Наманган ва Фарғонани Ўзбекистоннинг бошқа қисми билан боғловчи стратегик йўлакдир.

XS
SM
MD
LG