Линклар

logo-print

21 сентябрь куни Skype мессенжери бутун дунё бўйлаб ишламай қолди. Skype дастури техник муаммоларга дуч келгани тўғрисида ширкат расмий Twitter саҳифасида эълон қилди.

“Бу муаммони ҳал этиш устида ишлаяпмиз ва яқин орада натижалар ҳақида сизга хабар қилиш умидидамиз. Узилиш оқибатида юзага келган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

2011 йилда Microsoft ширкати 8,5 миллиард АҚШ долларига сотиб олган Skype аудио-видео мессенжери шу пайтгача учинчи марта глобал миқёсдаги муаммога учрамоқда. 2007 йилда рўй берган узилиш икки кун давом этган, 2010 йил декабрида эса Skype фойдаланувчилари 24 соатга алоқасиз қолган эди.

Айни пайтда ўзбекистонлик Skype фойдаланувчилари шу йилнинг июль ойидан бери оммабоп мессенжердан фойдалана олмаётир.

XS
SM
MD
LG