Линклар

logo-print

АЭХА Эрон атом қуролини ишлаб чиқишга урингани иддао қилинган Парчин ҳарбий базасидан намуналарни олди


Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Юкия Амано

Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Юкия Амано

Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбарининг билдиришича, Эроннинг мунозарали ҳарбий базасидан намуналар олинган. БМТнинг ядвровий масалалар бўйича назорат идораси раҳбари Юкия Амано 21 сентябрь куни қилган чиқишида Теҳрон яқинидаги Парчин базасидан “намуналарни тўплаш жараёнида” Эрон мутахассислари иштирок этганини билдирди.

Аманонинг айтишича, агентлик ҳарбий иншоотда Теҳроннинг аввалги дастурларини тафтиш қилиш борасида “жиддий натижаларни” қўлга киритган.

Эроннинг намуна олиш жараёнидаги иштироки АЭХА меъёрларига мос келади, дея таъкидлади агентлик раҳбари. Жараён “бизнинг масъулиятимиз ва кузатувимиз остида амалга оширилди”, деди Амано.

Парчиндан олинган намуналар Венага юборилади ва бу иншоотда юқори портловчи тажрибалар ўтказилгани эҳтимолларини текшириш учун таҳлил қилинади.

Амано Парчиндаги тажрибалар ўтказилгани гумон этилган бинони бориб кўргани ва бино яқинда таъмирдан ўтказилиб, у ердаги ускуналар олиб чиқилганини билдирди. Бино ичида 2012 йилдан бери амалга оширилган реконструкция ишлари “агентликнинг тегишли текширув ўтказиш имкониятларини чеклайди”, деди у.

АҚШ ва Ғарбнинг бошқа давлатлари Эронни ядровий қуролни қўлга киритишга ҳаракат қилаётганликда айблайди. Эрон ўз ядвройи дастури тинч мақсадларни кўзлашини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG