Линклар

Вашингтон Эроннинг АЭХА билан ҳамкорлик қила бошлаганини кўраётганини билдирди


Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест.

Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест.

Қўшма Штатлар Теҳроннинг Атом энергияси халқаро агентлиги нозирлари билан ҳамкорлик қилаётганини кўраётибди. Бу ҳақда 21 сентябрь куни билдирган Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнест Атом энергияси халқаро агентлигининг Эрон ядровий дастурига оид текширувларида “сезиларли даражада олға силжиш” кузатилаётганини айтди.

Аввалроқ Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Юкия Амано Эрон Парчин ҳарбий базасидан олинган намуналарни топширганини, бу агентлик стандартларига мувофиқ бўлганини билдирганди.

Парчиндан олинган намуналар Венага юборилади ва бу иншоотда юқори портловчи тажрибалар ўтказилгани эҳтимолларини текшириш учун таҳлил қилинади.

Амано халқаро агентлик инспекторлари Эрондаги текширувларни якунлаши керак бўлган декабрь ойигача ҳали анчагина иш қилишлари лозимлигини қўшимча қилган.

XS
SM
MD
LG