Линклар

Нетаняҳу Путин билан Сурияда англашилмовчилик бўлиши олдини олиш бўйича келишиб олди


Исроил бош вазири Б.Нетаняҳу (ч) ва Россия президенти В.Путин (ў) Ново-Огареводаги учрашув чоғида, 2015 йил 21 сентябри.

Исроил бош вазири Б.Нетаняҳу (ч) ва Россия президенти В.Путин (ў) Ново-Огареводаги учрашув чоғида, 2015 йил 21 сентябри.

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Россия ва Исроил икки мамлакатнинг Суриядаги ҳарбий кучлари ўртасида англашилмовчилик бўлишининг олдини олиш механизмлари ҳақида келишиб олганини билдирди.

Бу баёнотни Нетаняҳу Россия президентининг Ново-Огареводаги қароргоҳида 21 сентябрь куни Путин билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг журналистлар олдида қилган чиқишида берди.

Нетаняҳу билан учрашувдан олдин Путин Россиянинг Яқин Шарқдаги ҳаракати доим “масъулиятли” бўлишини урғулаганди.

Исроил Россиянинг Башар Ассад қўшинлари ва исломий исёнчи гуруҳлар ўртасидаги жангларда иштирок этиши яҳудий ва рус ҳарбийларининг бехос тўқнашувига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

Исроил Сурия жанубида жангариларга қарши рейдлар ўтказган ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи ҳам Россия Сурияни қурол билан таъминлаётгани каби қуролланмаслигига эришмоқчи бўляпти.

XS
SM
MD
LG