Линклар

Россия судининг украиналик учувчи Надя Савченко устидан маҳкамаси 22 сентябрь куни бошланди.

Савченко Россия ҳудудига ноқонуний кириш ва 2014 йилда Украина шарқида икки россиялик журналистнинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланмоқда. Учувчи айбловни инкор қилди ва ҳибсга олинишига қарши 80 кундан ошиқроқ очлик акциясини ўтказди.

Учувчининг адвокатлари эса журналистлар ўлдирилган кезда Савченко россияпараст сепаратчи гуруҳлар қўлида ҳибсда бўлгани ва айнан улар томонидан Россияга олиб ўтилганини тасдиқловчи далиллар борлигини айтмоқда.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва Ғарб ҳукуматлари учувчини озод қилиш бўйича Киев сўровини қувватлашини билдирган.

Савченконинг адвокати Марк Фейгин 22 сентябрь кунги маҳкамага журналистлар қўйилмагани ҳақида Twitter саҳифасида хабар қолдирди.

Агар айблов исботланди деб топилса, украиналик учувчига 25 йиллик қамоқ жазоси берилиши мумкин.

34 яшар учувчи аёл аянчли тақдири ва Россия қамоқхонасидаги матонати учун Украинада миллий қаҳрамонга айланди.

XS
SM
MD
LG