Линклар

logo-print

Толиблар раҳбари хориж қўшинларидан Афғонистонни тарк этишни талаб қилди


Толибларнинг янги раҳбари мулла Ахтар Мансур Афғонистонда тинчлик ўрнатилиши учун хориж қўшинлари мамлакатдан чиқиб кетиши керак, деб баёнот тарқатди.

Бундан ташқари, Ахтар Мансур Кобул ҳукумати ва хориж давлатлари ўртасида мудофаа ҳамда хавфсизликка қаратилган келишувлар бекор қилинишини талаб қилди.

Толибларнинг бу талаблари Қурбон ҳайити муносабати билан эълон қилинган баёнотда илгари сурилди.

НАТО қўшинлари 2014 йилнинг декабрь ойида мамлакатдаги ҳарбий амалиётларини тўхтатган ва ҳарбий таркибнинг асосий қисми олиб чиқилган. Аммо, бир неча минг хорижлик ҳарбий ҳануз Афғонистонда қолмоқда ва афғон ҳарбийларига машғулот ўтказмоқда.

Ахтар Мансур Толибларни ҳам ўзаро аҳил бўлиш ҳамда ҳаракат ичида "ихтилоф борлиги ҳақидаги душман тарғиботи"га чув тушмасликка чақирди.

Айни пайтда, Толиблар ичида Ахтар Мансур етакчилигига ҳануз қаршилик билдираётган лидерлар бор. У шу йилнинг июль ойида Толиблар ўзининг аввалги етакчиси мулла Умар икки йил муқаддам ўлганини эълон қилгач, ҳаракатга раҳбар бўлган.

XS
SM
MD
LG