Линклар

"Уммон" гуруҳи устидан кулишни тўхтатинг!"


"Миллион"чилар ҳар икки гапининг бирида "Уммон" устидан кулади¸ деб эътироз билдиради Озодликка сим қоққан Наргиза.

"Миллион"чилар ҳар икки гапининг бирида "Уммон" устидан кулади¸ деб эътироз билдиради Озодликка сим қоққан Наргиза.

“Уммон” гуруҳини калака қилишни тўхтатинг!”

OzodMikrofon рукнига телефон қиладиган аксар ўзбекистонликлардан фарқли Абу Дабидан сим қоққан Наргиза Уммон гуруҳини ҳимоя қилиш мақсадида эканини билдирди.

“Уммон” класс¸ бу йигитларнинг товуши зўр¸ уларни дунëнинг истаган жойидан туриб завқ билан томоша қилиш мумкин”¸ деган Наргиза¸ ўзбекистонликларга Озодлик орқали мурожаат қилиб¸ улардан “Уммон” гуруҳи устидан кулишни тўхтатишни сўради.

“Уммон”ни фақат мен эмас¸ бутун халқ яхши кўради. Бу йигитлар ëшларнинг юрагидагини топиб айтади”¸ деди халқ номидан халққа мурожаат қилиш истагини билдирган Наргиза.

“Райгаз бизнинг трубаларни ҳам кесиб кетмоқчи”

Фарғона вилояти Учкўприк тумани Кенагач қишлоғидан телефон қилган Баҳодир (исми ўзгартирилган) туман газ идораси устидан шикоят қилди.

Биз ўз пулимизга қишлоққа газ трубаси торттирганмиз. Икки-уч йилдан бери табиий газ йўқ. Кеча Райгаздагилар келиб¸ бу трубалар бизнинг балансимизда туради¸ энди газ бўлмайди¸ уларни кесиб оламиз деб кетди. Пулини биз тўлаган нарса қандай қилиб давлатнинг мулки бўлади¸ дейди учкўприклик Баҳодир.

“Каримов ота ҳам эмас¸ ўзбек ҳам эмас"

“Ислом Каримов Самарқанд марказидаги Регистон даҳасида туғилиб¸ катта бўлган¸ шу ердаги 21-мактабга қатнаган. Самарқандликлар бу маҳаллани яхши биладирлар. Бу маҳаллада асрлар давомида тожиклар¸ лўли ва яҳудийлар яшаб келган.

Одамнинг қайси миллатга мансублиги эмас¸ унинг кимлиги ва қандай ниятда экани муҳимроқдир. Шу маънода Ислом Каримов на ота ва на Отаўзбек дейишга арзийдиган одам. Бугун Ўзбекистонни бир гуруҳи ўғрилик билан¸ иккинчиси эса ўғриларнинг жиноятини хаспўшлаш билан пул қилаëтган икки тўдага айлантирган Каримовга бундай мақом бериш ҳайф”¸ дейди ОзодМикрофонга сим қоққан самарқандликлардан бири.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG