Линклар

Берлин полицияси бир неча ой давом этган тергов натижасида шаҳардаги мусулмон жамоаларига тегишли 8 та бинода рейд ўтказганини маълум қилди.

22 сентябрь куни тарқатилган баёнотда террор ҳужумларига алоқадор, деб гумон қилинган бир неча шахснинг ҳаракатлари текширилгани айтилди. Тонгги соатларда ўтказилган рейдда аксарияти масжид бўлган биноларнинг маъмуриятига қарашли офислар кўздан кечирилди.

Полиция берган маълумотга кўра, гумон қилинувчи асосий шахслар - масжидлар қавмини Сурияда жиҳод қилиш ва бу йўлда Башар Ассадга қарши жанг қилаётган жангарилар гуруҳига қўшилишга чақирган 51 яшар марокашлик ва Македониядаги жанг ҳаракатларида қатнашганликда гумон қилинган 19 яшар македонияликдир.

Полиция бу шахсларнинг Германияда бирор террор ҳужумини уюштириш ниятида бўлганини тасдиқловчи далил топилмаганини маълум қилиш билан чекланди.

XS
SM
MD
LG