Линклар

Тожикистон пойтахти Душанбеда 11 ёшли қизини мажбуран Хитой фуқаросига турмушга берган Зайнабиби Сафарова 29 йилу 8 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Тергов маълумотларига кўра, Сафарова 11 ёшли қизини 2010 йилда хитойнинг 35 ёшли бой фуқароси Абулажон Абулайтига мажбурлаб эрга берган. Орадан бир йил ўтгач, она куёв билан келишиб, қизнинг ҳомиласини олдирган. Сафарова бундан ташқари куёви ва яна 6 нафар хитойликнинг ишончига кириб, улардан 1 миллион доллар пул олган, лекин қайтариб бермаган.

Суд Сафаровани Жиноят кодексининг мажбурий таълим олишга тўсқинлик қилиш, ёшига етмаган қизни турмушга чиқариш ва катта миқдордаги пулни алдамчилик йўли билан ўзлаштириб олиш моддалари билан айбдор деб топди. Айни пайтда 11 ёшли қизга уйланган Абулажон Абулайти 18 йилга қамалди.

XS
SM
MD
LG