Линклар

Туркия Греция билан чегарасини ёпди


Туркия-Греция чегараси ёпилганига норозилик билдираётган қочқинлар.

Туркия-Греция чегараси ёпилганига норозилик билдираётган қочқинлар.

Турк чегарачилари Европа Иттифоқига ноқонуний равишда ўтаётган қочқинларни тўхтатиш мақсадида Греция билан ер усти чегараларини ёпиб қўйди.

Душанба куни кечқурун турк ҳарбийлари чегараларни тўсиб қўйганидан сўнг бу ерга парламент депутатлари келган ва қочқинларга чегара очилмаслигини, Туркия ҳукумати сурияликларни озиқ-овқат билан таъминлаб, қочқинлар лагерларига қайтаришга тайёр эканини билдирган. Бироқ суриялик қочқинлар лагерлардаги шароит ўта оғирлигидан у ерга қайтишдан бош тортиб, ҳокимият вакилларини тошбўрон қилишни бошлаган эди. Бунинг оқибатида тартибсизликларни уюштирган ўнлаб қочқин қўлга олинган.

Айни пайтда Туркиянинг Греция билан ер усти чегарасидаги Эдирне вилоятида 30 минг суриялик қочқин тўпланиб турибди. Истанбулнинг марказий вокзалида эса уч ярим минг суриялик йиғилиб қолган.

Туркиянинг жануби-шарқидаги қочқинлар лагерларида шу кунларда икки миллионга яқин суриялик жон сақламоқда.

XS
SM
MD
LG