Линклар

Россия Суриядаги Латакия ҳарбий базасида 2 минг ҳарбийсини жойлаштирмоқчи. Сешанба куни Ғарб матбуотида мана шундай хабарлар пайдо бўлди.

Financial Times, The New York Times ва бошқа нуфузли нашрларнининг Пентагондаги манбага таяниб ёзишича, айни пайтда Латакияга келтирилган рус ҳарбий учоқлари сони 28тадан ошган. Якшанба куни Латакияга Россиянинг 12 ҳужумчи ва 12 бомбардимончи самолётлари олиб келинган. Бунгача Сурияда Россиянинг 4та Су-27 қирувчи учоғи бор эди холос.

Москвадаги "Коммерсант" газетаси эса Суриянинг Тартус портидаги Россия ҳарбий-денгиз флоти моддий-техник пунктида 1700 ҳарбий мутахасис борлиги ҳақида хабар берган.

Кремль халқаро жамоатчиликдан Сурияга ҳарбий жиҳатдан ёрдам кўрсатаётганини яширмайди. Москва расмийларига кўра, Сурияга ҳарбий ёрдам Дамаск билан бир неча ўн йиллар аввал имзоланган шартномалар доирасида кўрсатилмоқда.

XS
SM
MD
LG