Линклар

ЕИ қочқинларни бўлиштириш масаласида келишиб олди


Македония чегарасидаги қочқинлар.

Македония чегарасидаги қочқинлар.

Европа Иттифоқи Ички ишлар вазирлари кўпчилик овоз билан Италия, Греция ва Венгрия ҳудудига Африка ҳамда Яқин Шарқ мамлакатларидан кириб келган 120 минг қочқинни икки йил давомида иттифоқ давлатларига тенг бўлиштириш ҳақида келишиб олди.

Брюселда 22 сентябрь куни ўтган йиғин чоғида қочқинларни бўлиштириш таклифига Чехия, Словакия, Руминия ва Венгрия қарши чиқди. Финландия эса мазкур масалада бетарафлигини билдирган.

Жорий йилда Европага келаётган қочқинлар сони кескин кўпайгани оқибатида қочқинларни қабул қилиш масаласида бўҳрон бошланган. БМТнинг ҳисобича, жорий йилда биргина Ўрта Ер денгизи орқали Европага 300 мингдан ортиқ қочқин келган.

Германия жорий йилда 800 минг қочқинни қабул қилишини билдирган.

XS
SM
MD
LG