Линклар

Рим Папаси Франциск Кубага тўрт кунлик сафари ортидан сешанба куни АҚШ пойтахти Вашингтонга ташриф буюрди.

Эндрюс ҳаво базасида Францискни АҚШ президенти Барак Обама оиласи билан кутиб олди.

Ўзининг АҚШга сафари давомида Рим Папаси Нью йорк ва Филаделфия шаҳарларини зиёрат қилади.

Бу Папа Францискнинг АҚШга Рим католик черкови бошлиғи сифатидаги илк ташрифидир.

Бугун Рим Папаси Франциск Оқ уйда президент Барак Обама билан учрашади.

Эртага Папанинг АҚШ Конгрессида маъруза қилиши кутиляпти.

Рим Папасининг ташрифи боис Вашингтонда хавфсизлик чоралари кучайтирилган.

Пойтахт аҳолисига Папанинг ташрифи пайти уйдан туриб ишлаш тавсия этилмоқда.

XS
SM
MD
LG