Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:40

BahsOnline: Ўзбекистонда сериалларни тақиқлаш керакми?


Психологлар фикрича ТВ-сериаллар кишиларда тобелик зеҳниятини шакллантиради.
Психологлар фикрича ТВ-сериаллар кишиларда тобелик зеҳниятини шакллантиради.

BahsOnlineнинг навбатдаги сонида Ўзбекистон телеканалларида туну-кун айлантирилаëтган сериалларни тақиқлаш масаласини муҳокама қиламиз. Агар сиз баҳсимизда иштирок этмоқчи бўлсангиз 23 сентябрь Тошкент вақти билан соат 19.05дан бошлаб OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланинг.

“Ёшлар” телеканалида эфирга узатилаётган “Сенга ошиқман” (Ишани) сериалини Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий ахборот воситалари мониторинг маркази зарарли, деб топди. Озодликка маълум бўлишича, агентлик хулосаси “Ёшлар” телеканали раҳбариятига етиб борган, аммо 22 сентябрь кунида ҳам сериал намойиш қилинди.

BahsOnline: Ўзбекистонда сериалларни тақиқлаш керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:53:59 0:00

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигидаги Озодлик манбасининг айтишича¸ маҳалла оқсоқолларидан тушган шикоятлар асосида Оммавий ахборот воситалари мониторинг маркази “Ёшлар” телеканалида намойиш этилаётган “Сенга ошиқман” сериалини тафтиш қилиш асносида Ўзбекистон қонунларига зид, деб топган:

- Халқ орасида "Ишани", дея танилган ва асл номи “Meri Aashiqui Tum Se Hi” сериали Экта Капур продюсерлигида “Balaji Telefilms” компаниясида суратга олинган. Ҳозир “Ёшлар” телеканалида намойиш этилаётган бу сериал бир қарашда Ранвир исмли ҳинд йигит тилидан ҳикоя қилинган муҳаббат киносига ўхшайди. Аммо, синчиклаб текширилганида мазкур сериал ғояси халқимиз менталитетига, миллий анъаналар ва оилавий қадриятларга зид бўлиб, унинг мазмуни ёшлар тарбиясига салбий таъсир этиши ҳақида хулоса чиқади, - дея таъкидлаган суҳбатдош мониторинг марказининг хулосасини Озодликка тақдим қилди.

BahsOnline: Ўзбекистонда сериалларни тақиқлаш керакми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:55:01 0:00
Бевосита линк

Бундан олдин “Оила даврасида” газетасида чоп этилган “Кўринмас уруш қурбони” номли мақолада “Сенга ошиқман” сериали танқид қилинади.

Мақолада иддао қилинишича, Самарқанд вилоятида 12 яшар бола картинадаги саҳналардан бирини жонлантиришга ҳаракат қилиб, дарахтга илинган сиртмоққа бўйнини тутиб берган ва тасодиф туфайли осилиб, жони узилган.

Бу танқидларга қарамасдан бутун Ўзбекистон бўйлаб "Ишани васвасаси" давом этаëтгани кузатилмоқда.

BahsOnline дастури марказига Ўзбекистонда сериалларни тақиқлаш керакми деган саволни қўйдик.

Бу савол жавобини сиз билан биргаликда муҳокама қиламиз.

Чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 19.05дан кейин OzodlikOnline, OzodSkype, OzodOvoz Скайп манзилларига боғланиб, баҳсда қатнашишингиз мумкин.

Саволларингизни, шарҳ сифатида қолдиришингиз, шунингдек, babajanovs@gmail.com электрон почта манзилига ҳам юборишингиз мумкин.

XS
SM
MD
LG