Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:20

“Happy Birthday to You” қўшиғи энди ҳамманики


АҚШ Федерал суди “Туғилган кунинг билан”, “Happy Birthday to You” қўшиғи матнини муаллифлик ҳуқуқларидан озод қилди.

Энди дунёда ҳеч ким ушбу қўшиққа эгалик даъвоси билан чиқа олмайди.

Шу пайтгача Warner/Chappell Music ширкати қўшиққа муаллифлик ҳуқуқини 1998 йилда бошқа бир ширкатдан сотиб олганини иддао қилиб келаётган эди.

Ширкатнинг даъвосича, у қўшиққа муаллифлик ҳуқуқини 15 миллион доллар эвазига Birch Tree Group компаниясини сотиб олганидан сўнг эга бўлган.

Туғилган кунларда бутун дунёда янграйдиган “Happy Birthday to You”қўшиғи 1893 йилда опа-сингил Милдред ва Патти Хилл тарафидан ёзилган.

Сўнгги йилларда туғилган кун маросимларида бу қўшиқни айтиш Ўзбекистонда ҳам урф бўлган.

XS
SM
MD
LG