Линклар

Эрдўғон ва Маҳмуд Аббос Москвада янги масжиднинг очилишида қатнашди


Туркия президенти Ражап Тайип Эрдўғон ва Фаластин раҳбари Маҳмуд Аббос Москвада янги жомеъ масжидининг очилиш маросимида қатнашди.

Масжид очилишида Россия президенти Владимир Путин, Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ҳамда АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Теффтлар ҳам иштирок этди.

Москвада янги барпо этилган олти қаватли масжид 10 минг одамни сиғдира олади ва Россиядаги учинчи энг йирик масжид ҳисобланмоқда.

Россияда 20 миллиондан ортиқ мусулмон яшайди ва Ислом мамлакатда иккинчи йирик дин саналади.

Сўнгги йилларда Россия пойтахти Москвада Кавказ ва Марказий Осиёдан келган фуқаролар ҳисобига мусулмонлар сони кўпайди ва янги масжидга эхтиёж сезилиб қолган эди.

XS
SM
MD
LG