Линклар

logo-print

Бугун дунё мусулмонлари Ийдул-Адҳо, яъни Қурбон байрамини нишонламоқда. 24 сентябрь тонгида жаҳондаги барча жомеъларда, шу жумладан, Ўзбекистондаги катта масжидларда ҳайит намози ўқилади.

Намоздан сўнг мусулмонлар қурбонликлар қилиб, байрам сайлларига чиқадилар.

Саудий Арабистонига кетган зиёратчилар кеча Арафот тоғида Ҳажнинг муҳим арконларидан бирини адо этганлар. Бугун улар ҳам қурбонлик қилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси маълумотига кўра, ҳозирда 5 мингдан зиёд ўзбекистонлик мусулмон Ҳаж ибодатини адо этиш учун Саудия Арабистонига кетган.

XS
SM
MD
LG