Линклар

Афғонистон президенти болаларга нисбатан жинсий зўравонликка қарши жиддий чоралар кўрмоқчи


Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани мамлакатда болаларга нисбатан жинсий зўравонликни бартараф этиш учун жиддий чоралар кўрмоқда. Бу ҳақда Афғонистон президентининг матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотларга кўра, Ашраф Ғани мамлакат хавфсизлик идоралари вакиллари билан 23 сентябрь куни бўлиб ўтган видеоконференция чоғида Афғонистон қонунлари, маданияти ва диний қадриятлари болаларга нисбатан жинсий зўравонликка энг оғир жиноят ва инсон ҳуқуқлари бузилиши, дея қарашини таъкидлаган.

Афғонистон президенти бутун хавфсизлик ва мудофаа кучлари зўравонликнинг бу турига оид ҳар қандай кўринишнинг олдини олиш учун мафкуравий ва жазо чораларини кўришга йўналтирилганини қайд этган.

Аввалроқ New York Times газетаси АҚШ армияси собиқ ҳарбийси Дан Куин Афғонистонда хизмат ўтаган пайтида маҳаллий ҳарбийларнинг ёш болага нисбатан жинсий зўровонлигига гувоҳ бўлгани ва зўравонларни калтаклагани учун жазо сифатида ҳарбий хизматдан чақириб олингани ҳақида мақола эълон қилганди.

Афғонистондаги АҚШ ва НАТО кучлари қўмондони генерал Жон Кэмпбелл 22 сентябрь куни президент Ғани ўз ҳукумати болалар ҳуқуқларининг бузилишига бефарқ қараб турмаслигига ишонтирганини айтган.

XS
SM
MD
LG