Линклар

logo-print

Суриядаги ўзбек, тожик ва чеченлардан иборат 1500 кишилик гуруҳ Жабҳатун-Нусрага байъат берди


Суриядаги Жабҳатун-Нусра жангарилари.

Суриядаги Жабҳатун-Нусра жангарилари.

Чечен, ўзбек ва тожик миллатига мансуб 1500 чоғли жангари Сурияда жанг қилаётган Жабҳатун-Нусра гуруҳига байъат берди. Бу ҳақда қароргоҳи Британияда жойлашган Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси хабар тарқатди.

Ал-Қоида террор гуруҳининг қаноти ҳисобланмиш Жабҳатун-Нусра Сурия президенти Башар Ассадга содиқ кучларга ҳам, “Исломий давлат” гуруҳига ҳам қарши курашиб келади.

Кузатувчилар фикрича, собиқ совет давлатларидан борган муҳожидлардан иборат “Жайшул-Муҳожирийн вал Ансор” гуруҳи Жабҳатун-Нусранинг Ҳалабдаги позициясини сезиларли даражада мустаҳкамлайди.

Маълумотларга кўра, Жабҳатун-Нусра гуруҳининг учдан бирини хориждан борган жангарилар ташкил қилади. Улар орасида европаликлар, осиёликлар, руслар ва чеченлар борлиги айтилади.

XS
SM
MD
LG