Линклар

Мусулмон дунëси Қурбон ҳайитини нишонлаëтган кунда Макка ташқарисидаги Мино водийсида шайтонга тош отиш амали чоғида содир бўлган тиқилинч оқибатида ўлганлар сони¸ Саудий Арабистони расмийлари берган сўнгги хабарларга кўра¸ 717 дан ошди¸ жароҳат олганлар сонининг 800 дан ошгани айтилмоқда. Ҳаво ҳарорати 40 даража атрофида қолаëтган бир пайтда қутқарув ишларининг давом этаëтгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Мусулмонлари диний идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур Озодликка Минодаги тиқилинчда ўзбекистонликлар бўлмаган, деб маълумот берди. Унинг айтишича, тиқилинч ўзбек ҳожилар Жамаротга етиб бормай туриб юз берган.

Юзага чиққан бугунги фожиа учун Эрон ислом жумҳурияти Минога элтувчи беш йўлдан иккитасини ëпиб қўйган Саудий қироллигини айблади.

Икки миллиондан ошиқ зиëратчи келадиган Ҳаж арафасида Маккадаги Масжид ал-Ҳарамда краннинг қулаши оқибатида камида 107 нафар одам ўлган¸ 230 нафардан ортиқ одам жароҳат олган эди.

Шайтонга тош отиш амали пайтида ўтганда ҳам тиқилинч содир бўлган ва юзлаб ҳожилар ўлган эди.

Хусусан¸ 2006 йилдаги тиқилинчда 363 одам ўлган эди.

Бундай ҳодиса олдини олиш учун Саудий Арабистони Минода 1 миллиард 200 миллион долларга беш қаватлик кўприк қурдирган ва бошқа қатор хавфсизлик чораларини киритган эди.

XS
SM
MD
LG