Линклар

logo-print

Яман пойтахти Санаадаги Балилий масжидида ҳайит намози ўқилаëтган пайтда худкуш ҳужумчилар ўзини портлаши оқибатидa камида 25 одам ўлди¸ яна ўнлаб намозхон жароҳатланди.

Гувоҳларга кўра¸ дастлабки портлаш масжид ичкарисида¸ иккинчиси эса¸ намозхонлар масжиддан қочиб чиқаëтган пайтда чиқиш яқинида рўй берган.

Худкушлик ҳужуми пайтида масжидда Яман пойтахтини назорат қилаëтган шиаларнинг Хутий жанггарилари ҳайит намози ўқиëтган бўлган.

Эрон томонидан қўллаб-қувватланаëтган хутийлар Яманнинг аксар ҳудудида Саудий Арабистони етакчилигидаги сунний давлатлар коалицияси билан жанг қилмоқда.

Ҳозирча ҳайит намози ўқилаëтган Балилий масжидига уюштирилган ҳужум учун ҳеч ким жавобгарликни зиммасига олмади. Аммо Санаада ўтган ойларда уюштирилган аксар худкушлик ҳужумлари учун “Исломий давлат” масъулиятни зиммасига олди.

Сунний мазҳабидаги радикал “Исломий давлат” гуруҳи шиаларни мушрик деб эълон қилган.

XS
SM
MD
LG