Линклар

Франция ва Буюк Британия Мудофаа вазирлари Кремлга мурожаат қилиб¸ Сурияда ўз ҳарбийлари сонини нега ошираëтгани юзасидан изоҳ беришни сўрадилар.

Бугун учрашган иккала вазир Москвага агар Сурияга ўз қўшинларини олиб киришдан мақсад президент Башар Асадни ҳимоя қилиш бўладиган бўлса¸ шуни очиқ эътироф этишни таклиф қилдилар.

Уларга кўра¸ Сурияда Россия ҳарбийларининг кўпайиб бораëтгани шундоқ ҳам мураккаб вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

Айни масалада хавотир изҳор қилган НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россиянинг бундай ҳаракатидан қандай мақсад кўзланаëтганини тушуниш муҳимлигини таъкидлади.

Франция¸ Британия ва НАТО расмийларининг бу баëнотлари арафасида Россия Мудофаа вазирлиги сентябрь ва октябрь ойларида Ўрта ер денгизининг шарқий қисмида ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказишини эълон қилди¸ аммо бу машқларнинг Суриядаги урушга алоқадорлигини инкор қилди.

XS
SM
MD
LG