Линклар

"Ўзтрансгаз" газ таъминотида муаммолар борлигини тан олди


Ўзбекистонликлар газ баллон сотиб олиш учун навбатда туришибди.

Ўзбекистонликлар газ баллон сотиб олиш учун навбатда туришибди.

“Ўзтрансгаз” ширкати ўзбекистонликларни газ билан узлуксиз таъминлаш йўналишида муаммолар борлигини тан олди.

Podrobno.uz нашрининг ёзишича, ширкат шу кунларда қиш мавсумида узилишлар бўлмаслиги учун бир қатор чораларни кўрмоқда, жумладан, ширкат йил охиригача аҳолига 609 мингта газ балони тарқатишни режалаган. Шунингдек, жой-жойларда суюлтирилган газ ортилган махсус машиналар аҳолига хизмат кўрсатади.

Ширкат газ муаммоси асосан “зангори олов”га талаб кучайиб кетадиган қиш мавсумида юзага келаётганини билдирган.

Хабарларга қараганда, коммунал соҳага оид шикоятларнинг 70 фоизи газ таъминоти сифатининг ёмонлиги билан боғлиқ. Шу йилнинг тўққиз ойида “Ўзтрансгаз” фаолиятидан шикоят қилинган 7 минг ариза ҳукумат тизимлари томонидан қайдга олинган.

XS
SM
MD
LG