Линклар

Обама ва Путин учрашувида асосан Украина масаласи муҳокама қилинади


Путин ва Обама.

Путин ва Обама.

АҚШ президенти Барак Обама ва Россия президенти Владимир Путин кейинги ҳафтада БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида икки давлат муносабатлари кескин совуқлашганидан бери биринчи марта юзма-юз мулоқот ўтказади.

28 сентябрга режалаштирилган учрашувда президентлар Украина ва Сурия масаласида музокаралар ўтказиши айтилмоқда.

Мазкур учрашув Россия Сурия президенти Башар Ассадга содиқ қуролли кучларга ҳарбий ёрдамни кучайтираётган бир пайтда ўтказилади. АҚШ Москванинг Сурияга ҳарбий ёрдами “Исломий давлат” гуруҳига қарши курашга эмас, балки президент Башар Ассад режимини мустаҳкамлашга қаратилган, деб ҳисоблайди.

XS
SM
MD
LG