Линклар

БМТ Луганскдан халқаро ташкилотлар ҳайдалишидан ташвишда


Донецк ва Луганскнинг айирмачилар назорат қилаётган ҳудудлари харитаси.

Донецк ва Луганскнинг айирмачилар назорат қилаётган ҳудудлари харитаси.

БМТ Украинадаги айирмачи Луганск вилоятининг де факто ҳукумати халқаро ташкилотлардан вилоят ҳудудини тарк этишни талаб қилаётганидан ташвиш билдирди.

БМТ вакили Стивен О'Брайен “россияпараст айирмачилар БМТ ҳамда бир қатор гуманитар халқаро ташкилотларга шу ҳафта охиригача вилоят ҳудудини тарк этишни талаб қилгани”дан ҳавотир билдириб, айирмачиларни мазкур қарорни қайта кўриб чиқишга чақирди.

Аввалроқ халқаро ташкилотлар россияпараст айирмачилар тўсқинлиги оқибатида Украина шарқидаги ёрдамга мухтож ҳудудларга 16 минг тонна инсонпарварлик ёрдами етиб бормагани хабар қилинганди. Бунинг ортидан маҳаллий касалхоналарда анестезия етишмай, жарроҳлик амалиётлари ўтказилмай қолиб кетмоқда.

Стивен О'Брайеннинг айтишича, айирмачи Донецк вилоятида ҳам БМТ ва халқаро ташкилотлар фаолияти тўхтатилиши эҳтимоли бор.

Украина шарқидаги мазкур икки вилоятда халқаро ташкилотлар фаолиятининг тўхтатилиши қиш мавсумида камида 3 миллион одамнинг ҳаётини таҳдид остида қолдириши мумкин.

XS
SM
MD
LG