Линклар

logo-print

Хитой раҳбари АҚШ тадбиркорларига "кенг имкониятлар" таклиф қилди


Барак Обама ва Си Цзиньпин.

Барак Обама ва Си Цзиньпин.

Бугун Хитой раҳбари Си Цзиньпин АҚШ президенти Барак Обама билан музокаралар ўтказади.

Хабарларда айтилишича, сешанба кунидан бери Қўшма Штатларда расмий сафар билан юрган Си Цзиньпин тадбиркорлар билан учрашувларда Хитой ҳукумати хориж сармоядорлари учун янада қулайроқ шароитлар ва имкониятлар яратиб беришга тайёрлигини айтган.

Хитой раҳбари Boeing, Apple ва Berkshire Hathaway каби йирик ширкатлар раҳбарларига хорижий сармоядорлар учун ёпиқ бўлган ширкатлар сонинин кескин қисқартиришга ваъда берган.

Boeing ширкати АҚШ ташқарисидаги биринчи завод Хитойда очилганини маълум қилди. Мазкур заводда Boeing-737 учоғини йиғиш бўйича якуний ишлар олиб борилади.

Хитой раҳбари 28 сентябрда Нью-Йоркда БМТнинг 70-Бош Ассамблеясидаги иштирокидан сўнг АҚШ сафарини якунлайди.

XS
SM
MD
LG