Линклар

Facebookда маълум муддат узилиш бўлди


Facebook яқинда unlike фукциясини ишга туширишни режаламоқда

Facebook яқинда unlike фукциясини ишга туширишни режаламоқда

24 сентябрь куни Facebook бутун дунё бўйлаб маълум муддат ишламай қолди.

Пайшанба куни Прага вақти билан соат 18:30дан бошлаб Facebookда “Кечирасиз, қандайдир хатолик бўлди. Биз бунинг устида ишлаяпмиз ва тез орада ҳал қиламиз” деган хабар пайдо бўлди.

Озодлик мухбирлари орадан 15 дақиқа ўтиб ҳам Facebook ка кира олишмади.

Кейинчалик Facebook муаммони ҳал қилгани маълум қилинди ва ижтимоий тармоқ қайта ишлай бошлади.

2004 йили Марк Цукерберг асос солган Facebook жаҳондаги энг йирик ижтимоий тармоқ ҳисобланади. Facebook тармоғи сўнгги йилларда ўзбекистонликлар ичида ҳам оммалашиб бормоқда.

Кейинги пайтда ижтимоий тармоқларда узилишлар тез-тез кузатилаяпти.

21 сентябрь куни Skype мессенжери ҳам бутун дунё бўйлаб бир неча соатга ишламай қолди.

Айни пайтда ўзбекистонлик Skype фойдаланувчилари шу йилнинг июль ойидан бери оммабоп мессенжердан фойдалана олмаётир.

XS
SM
MD
LG