Линклар

Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпи Интернетдан фойдаланмайди


Ўзбекистоннинг чекка қишлоқларига ҳануз Интернет этиб бормаган.

Ўзбекистоннинг чекка қишлоқларига ҳануз Интернет этиб бормаган.

Ўзбекистонда аҳолининг 43,6 фоизида Интернетга кириш имкони мавжуд эмас. Бу ҳақда халқаро электр алоқалари уюшмаси ҳисоботида айтилади. Ушбу ҳисоботда Ўзбекистон дунё бўйича 191та давлат ичида 93- ўринга қўйилган.

Уюшма тадқиқотчиларига кўра, Марказий Осиё давлатлари ичида Қозоғистонда Интернетдан фойдаланиш қўшниларига нисбатан яхшироқ бўлиб, қозоғистонликларнинг 54 фоизи глобал тармоққа уланган.

Туркманистон Марказий Осиё давлатлари ичида Интернетдан фойдаланувчилар сони бўйича энг охирги ўринда бўлиб, мамлакат аҳолисининг фақат 12,2 фоизигина Интернетга уланган.

Дунё бўйича Исландия (98,2%), Норвегия (96,3%) ва Дания (96%) Интернетга уланиш бўйича етакчи давлатлардир.

БМТ маълумотига кўра, дунё бўйича 4 миллиард одам ҳануз Интернетга уланиш имконидан мосуво. Дунё аҳолисининг 43 фоизи (3,2 миллиард одам) Интернетга эга.

XS
SM
MD
LG