Линклар

Ўзбекистонлик контрабандачи 310000 долларлик қисқичбақа личинкаси билан ушланди


Қозоғистон чегарачилари қозоқ-ўзбек чегарасининг "Оазис" чегара пунктида Ўзбекистондан олиб ўтилаётган 21 тонна артемия қисқичбақалари личинкалари ортилган КамАЗ машинасини ушлашди.

Zakon.kz портали хабарига кўра, чегарадан Қозоғистон ҳудудига 4 километр ўтган жойда ушланган “KamAZ-5320” машинаси ичидаги жами 600та қопга жойланган қисқичбақа личинкалари 310 минг АҚШ долларига тенг нархда бўлган.

55 яшар ҳайдовчи ёнида қисқичбалар личинкаларига оид бирор бир ҳужжат бўлмаган.

Бу қисқичбақалар личинкалари Ўзбекистоннинг қаерида етиштирилгани ва улар савдоси билан ноқунуний шуғулланаётган шахслар ҳақида Озодликда ҳозирча бирор маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG