Линклар

АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Бейнер истеъфога чиқаяпти


 Жон Бейнер

Жон Бейнер

АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатасига тўрт йил давомида спикерлик қилган Жон Бейнер истеъфога чиқаяпти.

Бу ҳақда Твиттер орқали хабар қилган республикачи депутат Билл Хузенга кўра, Бейнер Конгрессдан 30 сентябрь куни кетади.

Бейнер истеъфога кетиш қарорини Республикачилар партиясининг ёпиқ ҳолда ўтган конференциясида маълум қилган.

Ҳозирча Бейнер истеъфосининг сабаблари расман очиқланмади.

Бейнер 24 йил давомида конгрессмен бўлган, сўнгги тўрт ичида эса спикерлик қилган.

XS
SM
MD
LG