Линклар

ФИФА Президенти Блаттерга қарши жиноий иш очилди


ФИФА Президенти Йозеф Блаттер

ФИФА Президенти Йозеф Блаттер

Футбол федерациялари халқаро уюшмаси – ФИФА Президенти Йозеф Блаттерга қарши расман жиноий иш қўзғатилди.

Бу ҳақда бугун эълон қилган Швейцария масъулларига кўра, ФИФА раҳбариятига нисбатан илгари сурилаётган коррупцияга алоқадорлик айбловлари бўйича давом этаётган суриштирувлар ортидан Блаттерга ҳам жиноий иш қўзғатилган.

Блаттер сўроқ қилинган ва ФИФАнинг бош қароргоҳи ҳам тинтув қилинган.

Жорий йил июнида Блаттер уюшма раҳбариятига нисбатан илгари сурилаётган коррупцияга алоқадорлик айбловлари ортидан келгуси йилдан истеъфо беришини маълум қилган эди.

АҚШ прокурорлари жорий йил майида ФИФАнинг 14 нафар мулозимини ўз лавозимини суиистеъмол қилганликда айблаб чиқди.

Ўтган ҳафта ФИФАнинг бош котиби лавозимида саккиз йилдан буён ишлаб келган Жером Фалке ҳам вақтинчалик вазифасидан четлатилди.

Жером Фалке Бразилияда 2014 йилда ўтган жаҳон чемпионати учун билетлар савдосидаги қаллобликларга алоқадорлигини текшириш жараёни кетаётгани учун шундай қарорга келинган.

Америка терговчиларига кўра, Валке 2008 йилда Кариб ҳавзаси мамлакатларида футболни рағбатлантириш ФИФА мулозими Жек Уорнер номига 10 миллион долларлик пулни ўтказишга рухсат берган.

Терговчилар бу пулни Жанубий Африка Республикаси жамоси номзодини қўллаш учун Уорнерга берилган пора эканини таъкидлаяпти.

XS
SM
MD
LG