Линклар

logo-print

Европа Иттифоқининг босимлари ортидан Хорватия Сербия билан чегарасини очган.

Сербиядаги минглаб қочқин Хорватия чегараларига ёпирилган ва Хорватия ҳукумати Сербия билан чегарасини жорий ҳафта бошида ёпишга мажбур бўлган эди.

Загреб ҳукумати Белградни қочқинларни атайлаб Хорватия томон йўналтираётганликда айблаб чиққанди.

Венгрия Яқин Шарқ ўлкаларидан келаётган қочқинларни ўз ҳудудига киритмаслик учун Сербия билан чегарасини ёпиши ортидан минглаб қочқин Хорватияга ўтишга уринмоқда.

Уларнинг кўпчилиги Хорватия орқали Германияга етиб олишни исташади.

Хорватия ички ишлар вазирлигига кўра, бугун мамлакат чегарасини 60 минг қочқин кесиб ўтган.

XS
SM
MD
LG