Линклар

logo-print

БМТ жума куни эълон қилган ҳисоботда Афғонистонда “Исломий давлат” террор гуруҳини қўллаб-қувватловчилар сони кўпайгани айтилади.

Ташкилоти экспертларига кўра, Афғонистондаги 34 вилоятдан 25тасида “Исломий давлат” сафларига қўшилиш истагида бўлганлар сони ортган.

Ҳозирда “Исломий давлат”нинг кўзга кўринган жанггариларидан бири, аввал Толибон етакчиси Мулла Умарнинг маслаҳатчиси бўлган Абдул Рауф Ходим Афғонистонда террорчи гуруҳ сафларига одам ёллаш билан шуғулланиши айтилади.

Афғонистон ҳукумати “Исломий Давлат”га ёлланган фуқаролари ҳақида шу пайтгача бирор бир аниқ маълумот бермай келади.

Таҳлилчилар "Исломий Давлат" гуруҳи аллақачон Афғонистонга сизиб киргани ва мавжуд вазият тегишли чоралар кўришни тақозо этишини баён қилишади.

XS
SM
MD
LG