Линклар

logo-print

Ўзбекистонда пахта йиғим терими авж паллага чиққан, талабалардан тортиб тиббиёт ходимлари ва ўқитувчилар далада пахта теришга мажбурланаётган бир пайтда мамлакатбўйлаб мажбурий меҳнат қонунга зид экани, меҳнатга мажбурловчилар жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида огоҳлантирув ёзилган варақалар пайдо бўлган.

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ва Касаба уюшмалари федерацияси тарқатган варақада “Пахта – ризқ-рўзимиз”, пахта йиғим-терими жараёнида мажбурий меҳнат холатларига йўл қўйилмайди – огоҳ бўлинг”, деган сўзлар ёзилган.

-Халқаро кузатувчиларни чалғитиш мақсадида хўжакўрсин қилинаётган тадбирларнинг бири бу. Бу билан ҳукумат мажбурий меҳнатга қарши курашяпмиз, одамларни ўзлари хоҳлаб пахтага чиқяпти, демоқда. Аслида ундай эмаску, ким пахтага ўз хоҳиши билан чиқади, - дейди Ўзбекистондаги Инсон ҳуқуқлари альянси раҳбари Елена Урлаева.

Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнат холатларини ўрганаётган Урлаева ва яна бир ўзбекистонлик фаол Малоҳат Эшонқуловалар 25 сентябрь куни Сирдарё вилоятида тиббиёт ходимлари пахта теришга мажбурланаётгани ва оғир шароитларда яшаётгани гувоҳи бўлишган.

Ўзбекистон Халқаро ташкилотлар томонидан мажбурий меҳнатдан фойдаланганлиги учун танқид қилиб келинади.

Бироқ расмийлар мамлакат бўйлаб мажбурий меҳнат ҳолатлари йўқлигини, пахта кампанияси ихтиёрий равишда амалга оширилишини таъкидлашмоқда.

XS
SM
MD
LG