Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:29

Саудия муфтийси Минодаги тиқлинчни “одам назоратидан йироқ ҳодиса” деб атади


Саудия Арабистони олий муфтийси Шайх Абдул Азиз ал-Шайх 717 зиёратчи ўлимига сабаб бўлган 24 сентябрь кунги тиқлинч “одам назоратидан йироқ ҳодиса” бўлганини айтди.

Саудия Арабистонидаги “Saudi Press” агентлиги муфтийнинг “Тақдир ва қисматдан қочиб қутулиб бўлмайди", - деган сўзларидан иқтибос келтирган.

Шайх Абдул Азиз ал-Шайхнинг бу айтганлари Эрон ҳукуматининг тиқлинч учун Эр Риёд ҳукуматини айбловчи баёнотлари ортидан янгради.

Расмий Теҳрон бу ҳодисага Эр-Риёд ҳукумати жавобгар экани ва буни бўйнига олиши кераклигини айтган.

Шунингдек, Эрон ҳодиса юзасидан тергов ўтказилишини талаб қилган.

24 сентябр куни Минода "Шайтонга тош отиш" амали пайти тиқилинч рўй берган, оқибатда 717 одам ҳалок бўлди, мингдан зиёд одам жароҳатланди.

Тиқилинчда ҳалок бўлганларнинг 300дан зиёди эронликлар эди.

XS
SM
MD
LG