Линклар

Россия украин авиаширкатларига қарши жавобий санкция қўллашини айтмоқда


Москва Киев ҳукуматининг Россия авиаширкатлари учоқларини Украина ҳудуди узра учишини тақиқловчи санкцияларини жавобсиз қолдирмайди.

“Бундай санкциялар ҳақида расман билдириш олиши билан Москва жавоб чораларига қўл уради”, - деди Россия Транспорт вазири Максим Соколов шанба куни “Россия 1” канали мухбири билан суҳбатда.

Жума куни Киев ҳукумати Россиянинг "Аэрофлот" ва "Трансаэро" ширкатлари учоқларининг Украинага ва Украина узра парвозларини, бошқа рус авиаширкатлари юк ташувчи учоқларининг Украина ҳудуди орқали транзит парвозларини 25 октябрдан тақиқлаш ҳақида қарор чиқарган эди.

XS
SM
MD
LG