Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:43

Эрон олий раҳбари Саудиядан издиҳом учун кечирим сўрашни талаб қилди


Али Хоманаий
Али Хоманаий

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий Саудия Арабистони ҳаж пайтида рўй берган ҳалокатли издиҳом учун кечирим сўраши кераклигини айтди.

Саудия расмийлари маълум қилишича, 24 сентябрь куни Макка ташқарисида юз берган ҳодисада 769 одам ҳалок бўлган ва 900дан зиёд одам жароҳат олган.

Теҳрон қурбонларнинг 136 нафари эронликлар эканини айтади.

“Саудияликлар масъулиятни тан олиб, мусулмонлардан ва қурбонлар оилаларидан кечирим сўрашлари керак,” деб айтди Али Хоманаий.

Бир кун муқаддам Эрон президенти Ҳасан Руҳоний издиҳом юзасидан текширув ўтказишни талаб қилган, Эрон давлат прокурори Иброҳим Раисий Саудия қироли оиласи устидан “халқаро маҳкама”га мурожаат қилишини билдирганди.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири Адил ал-Жубайр эса Эронни фожиа баҳонасида сиёсатбозлик қилаётганликда айблаган.

XS
SM
MD
LG