Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:07

Франция Суриядаги “Исломий Давлат”га қарши илк бор ҳаводан ҳужум қилди


Франция Суриядаги “Исломий Давлат” (ИД) гуруҳига қарши илк ҳаво ҳужумлари уюштирганини айтади.

27 сентябрь куни Франция президенти идораси ҳаво зарбаларида икки ҳафта муқаддам аниқланган нишонлар ҳадафга олинганини маълум қилди.

Президент идораси баёнотида таъкидланишича, “терроризм хавфига қарши уруш” амалиёти минтақавий шериклар билан мувофиқлаштирилган ҳолда амалга оширилган.

2014 йил сентябрида Франция Ироқдаги ИД жангариларини бомбалашда Қўшма Штатларга қўшилганди.

Шу ой бошида президент Франсуа Олланд Францияда Суриядаги ИДга қарши ҳаво ҳужумларини уюштириш режаси борлигини айтганди.

XS
SM
MD
LG