Линклар

Каримов даврида ўзбек маданияти доираси торайдими?


Муқимий номидаги театр

Муқимий номидаги театр

Ўзбек театри ва киносининг забардаст чинорлари бир-бир қуламоқда.

Ўзбек театри ва киносининг машҳур намояндаси¸ Ўзбекистон Халқ артисти Ўлмас Алихўжаев 25 сентябрь куни 75 ëшда оламдан ўтди.

Кечган ҳафтада яна бир таниқли артист Обид Юнусовнинг жасади тупроққа берилди.

Ундан олдин Шукур Бурҳонов¸ Ҳамза Умаров¸ Ҳожиакбар Нурматов¸Зайнаб Садриева¸ Тўйчи Орипов каби халқ дардини саҳнадан айта олган арбоблар оламдан ўтиб кетишди.

Шодравон шоир Асқар Маҳкам бу арбобларни улкан чинорларга менгзаган эди.

Айни пайтда бу чинорлар қулар экан улар ўрнида янги ниҳоллар кўкармоқдами?

Ўзбек маданиятининг доираси торайдими?

Озодликнинг "Қурултой" дастурида бу савол жавобини қидирдик.

"Қурултой" дастурини тўла ҳолда мана бу ерда тинглаш мумкин.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG