Линклар

Ўзбекистонда йўллар таъмири учун 2 миллиард доллар ажратилди


Ўзбекистон. Қамчиқ довонидаги йўл.

Ўзбекистон. Қамчиқ довонидаги йўл.

Ўзбекистонда 2015-2019 йиллар давомида автомобил йўлларини реконструкция қилиш учун 2 миллиард 41 миллион доллар маблағ ажратилган.

Ўзбекистон Молия вазирлиги қошидаги Республика йўл жамғармасининг маълум қилишича, мазкур маблағ ҳисобига жами 2700 километр узунликдаги йўл таъмирланади.

Йўлларни таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш учун замонавий 993 йўл таъмирлаш техникаси, 38 комплект ускуна сотиб олинади.

Таъмирланган йўллар бўйлаб 240та хизмат кўрсатувчи шаҳобча, 85 та ёнилғи қуйиш станцияси, 78та тез ёрдам ва техник ёрдам пункти, 31 та қисқа муддатли автомобил қўйиш жойи ва 9та сайёҳлик комплекси қурилади.

XS
SM
MD
LG