Линклар

logo-print

Тошкентлик ҳуқуқ фаоллари Сирдарёда ҳарбийлар ҳам пахтага чиқарилганини иддао қилмоқда


Ўзбекистон пахтазорларида пахта тераётган ҳашарчилар.

Ўзбекистон пахтазорларида пахта тераётган ҳашарчилар.

Ўзбекистонда пахта теримида мажбурий меҳнатга жалб қилиш жараёнини мониторинг қилаётган Тошкентдаги Инсон ҳуқуқлари “Альянс” ташкилоти “Сирдарё вилоятида ўқитувчи ва шифокорлардан ташқари ҳарбий хизматчилар ҳам пахта теримига жалб қилинди”, деб маълумот тарқатди.

“Альянс” ташкилотининг билдиришича, мазкур вилоят ҳудудида Тошкент олий ўқув юртлари талабалари ҳам пахта термоқда. Бундан ташқари пахта теримига маҳаллий коллежларнинг ўқувчилари ҳам чиқарилган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг билдиришича, пахта терими якунлангунига қадар Сирдарёдаги бозорлар фаолияти ҳам тўхтатилган.

“Альянс” фаоллари Сирдарё вилоятининг Сайҳунобод туман милицияси томонидан икки соатдан кўпроқ вақт мобайнида мажбурий тарзда ушлаб турилганларини ҳам иддао қилган.

Ўзбекистон Халқаро ташкилотлар томонидан мажбурий меҳнатдан фойдаланганлиги учун танқид қилиб келинади.

Бироқ расмийлар мамлакат бўйлаб мажбурий меҳнат ҳолатлари йўқлигини, пахта кампанияси ихтиёрий равишда амалга оширилишини таъкидлашмоқда.

XS
SM
MD
LG