Линклар

logo-print

Франция ИДнинг Суриядаги манзилларига биринчи бор зарба берди


Суриядаги бугунги вазият.

Суриядаги бугунги вазият.

Франция ҳарбий ҳаво кучлари “Исломий давлат” гуруҳининг Суриядаги манзилларига биринчи зарбаларини берди.

27 сентябрь куни Франция президенти девони тарқатган маълумотларга қараганда, ҳужум пайтида икки ҳафта мобайнида разведка қилиниб, пухта ўрганилган манзиллар бомбардимон қилинган. Мазкур амалиёт Франциянинг минтақавий ҳамкорлари билан маслаҳатлашилган тарзда амалга оширилган.

“Франция бундан кейин ҳам ўз хавфсизлигига таҳдид туғилиши билан ҳужумларни амалга оширишда давом этади”, дейилади президент девони тарқатган хабарда.

Сентябрь ойининг бошларида Франция президенти Франсуа Олланд Париж Суриядаги “Исломий давлат” манзилларини бомбардимон қилишни ўйлаётганини, бунга Франция ва бошқа давлатларга қарши террорчилик ҳаракатлари режалаштирилаётгани ҳақида тезкор маълумотлар олингани сабаб бўлганини айтган.

Франция 2014 йил сентябрида исломни ниқоб қилган жангариларнинг Ироқдаги манзилларини йўқ қилишда АҚШ билан ҳамкорлик қилишни бошлаган эди.

XS
SM
MD
LG