Линклар

Украина россияпарастларга қарши курашда кунига 5 миллион доллар сарфламоқда


Украина президенти Петро Порошенко БМТ минбарида.

Украина президенти Петро Порошенко БМТ минбарида.

Украина президенти Петро Порошенко мамлакат шарқидаги россияпараст исёнчиларга қарши кураш учун бир кунда 5 миллион доллар сарфланаётганини айтди.

27 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида сўзлаган Порошенкога кўра, 2014 йилда бошланган жанглар натижасида Украина ўз иқтисодий потенциалининг бешдан бир қисмини бой берган.

Украина президенти мамлакат шарқида Россия қўлловида содир этилган исён “қашшоқликни кучайтиргани, минглаб одамлар бир кунда қашоққа айланиб қолгани”ни таъкидлади.

Порошенко БМТ саммитида Путиндан бир кун олдин нутқ сўзлади. Бугун Бош ассамблеяда Путиннинг чиқиш қилиши кутилмоқда. Кремлнинг маълумот беришича, Путин Бош Ассамблеядаги нутқида Яқин Шарқдаги экстремистларга қарши кураш масаласига асосий эътиборни қаратади.

XS
SM
MD
LG