Линклар

logo-print

Путин Сурияга "айнан ҳозир қўшин киритиш режаланмаган"ини айтди


Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин.

Россия президенти Владимир Путин Москва “айнан ҳозир” Сурияга жанговар қўшинларни юборишни режалаштирмаётганини билдирди.

Путин 27 сентябрь куни президент Обама билан учрашуви арафасида CBS телеканалига берган интервьюсида, шунингдек, Вашингтон суриялик исёнчиларни қўллаб-қувватлаётганини кескин танқид қилди.

Барак Обама ва Владимир Путиннинг учрашуви БМТ Бош Ассамблеяси доирасида 28 сентябрда ўтказилиши режалаштирилган.

Россиянинг Суриядаги ҳарбий ҳозирлиги кучайиб бораётгани Вашингтонни ташвишга солмоқда. Кремль Россия Сурияга ҳарбий-техник ёрдам кўрсатаётганини билдириб, бу ёрдам президент Башар Ассадга содиқ кучлар “Исломий давлат” ва бошқа эсктремистларга қарши самарали кураша олиши мақсадида берилаётганини айтган.

Ўз интервьюсида Путин “Россия Сурия ёки бошқа давлатлар ҳудудида қандайдир бир ҳарбий ҳаракатларда иштирок этмайди. Ҳар ҳолда айнан ҳозир бу нарсани режалаштираётганимиз йўқ”, деб билдирган.

XS
SM
MD
LG