Линклар

logo-print

Лицейда рўй берган оммавий муштлашув видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалди


Facebook тармоғидаги видеода ўқувчилар ошхона стол ва сутлларини синдириб, бир-бирига қарата ирғитаётганини кўриш мумкин

Facebook тармоғидаги видеода ўқувчилар ошхона стол ва сутлларини синдириб, бир-бирига қарата ирғитаётганини кўриш мумкин

Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лецейда ўтган ҳафта чиққан оммавий муштлашув ижтимоий тармоқларда муҳокама қилинмоқда.

Шайхонтоҳур туманида жойлашган лицейда ўтган ҳафта ўрталарида ўқувчилар ўртасида чиққан оммавий муштлашув туширилган видео Интернетда пайдо бўлди. Facebook тармоғига қўйилган видеога берилаётган изоҳларда ҳодисада юзлаб ўқувчи қатнашгани ва ўқувчилар оломони ҳатто милиция ходимларини калтаклагани айтилади.

Лицей вакиллари Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда бу хабарларни рад этишиб, жанжал икки ўқувчи орасида чиққани, қолган ўқувчилар эса жанжални томоша қилгани тўпланганини билдиришди.

Лекин Facebook тармоғидаги видеода ўқувчилар ошхона стол ва сутлларини синдириб, бир-бирига қарата ирғитаётганини кўриш мумкин.

Маълум бўлишича, ҳодиса 23 сентябрь куни тушлик вақтида рўй берган.

XS
SM
MD
LG